07:45 / 30.06.2019
3 792

Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда Media City қуришни таклиф қилди

Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда Media City қуришни таклиф қилди
29 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрамона кеча ўтказилди. Тадбирда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди.

Ҳоким журналистлар билан мулоқотда пойтахтда Media City қуришни таклиф қилди, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».

«Дубайда шундай жой бор. Бизда ҳам журналистлар, таҳририятлар, сайтлар учун алоҳида шаҳарча бўлишини хоҳлайман», — деди у.

Шунингдек, қўшимча қилди: «Бизни танқид қилишмаган куни худди ишламаётгандек ҳис қиламан ўзимни».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда Media City қуришни таклиф қилди