Юлдуз Усмонова Имон Каримованинг иддаолари ҳақида: "Қўшиқлар айттирилган, уст-бошлар пулга олдирилган. Ҳеч кимдан қарзим йўқ" (видео)

  • 07 июль 2019, 18:20
  • 3 655
  • Жамият
  • Юлдуз Усмонова Имон Каримованинг иддаолари ҳақида: "Қўшиқлар айттирилган, уст-бошлар пулга олдирилган. Ҳеч кимдан қарзим йўқ" (видео)
    Юлдуз Усмонова Гулнора Каримованинг қизи Имоннинг ижтимоий тармоқларда тарқалган иддаоларига жавоб қайтарди.

    Хонанда ҳозирда янги альбомлар устида ишлаётгани, интернетни титкилашга вақти бўлмаётгани, бироқ узунқулоқ гаплар унга ҳам етиб келганини билдирган.

    «Туркияга ҳайдалган пайтим бизни ҳурмат қилмайсизми деб, буюртма қилиб ашулалар айттирилган. Коллекциямизни қўллаб-қувватламайсизми дея уст-бошлар кийдирилган. 2800 долларга учта нарса олинган. Яна 3,5 мингга сумка олдиришган. Ҳеч нарса қарзга ё текинга олинмаган», — дейди қўшиқчи.

    Юлдуз Усмонова Гулнора Каримова билан «яқинлиги» масаласига ҳам ойдинлик киритган.

    «Дўстлик масаласига келсак, ош-қатиқ бўлган жойим йўқ. Маросимларига халқнинг эътибори керак бўлса қўнғироқ қилишарди, ёнимдан чипта олиб келардим ашула айтгани. Уч кундан сўнг яна чиқариб юборишарди, бундан ортиқ қолиш мумкин эмасди», — дея эслайди Усмонова.

    » » Юлдуз Усмонова Имон Каримованинг иддаолари ҳақида: "Қўшиқлар айттирилган, уст-бошлар пулга олдирилган. Ҳеч кимдан қарзим йўқ" (видео)