
2019 йил 7 июль куни фуқаролар Ю.М (1976 й.т., эркак) ва А.Г.лар (1991 й.т., эркак) Чилонзор тумани, 8-мавзеда жойлашган хонадонларнинг бирига меҳмонга бориб, спиртли ичимликлар истеъмол қилишган.
Бош прокуратура хабарига кўра, 2019 йил 8 июль куни соат 06:00ларда ўрталарида келиб чиққан жанжал натижасида Ю.М. фуқаро А.Г.нинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ю.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ю.М. тегишли процессуал тартибда ушланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.