
Фото: Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Тиллабоев олтин даласи» фермер хўжалиги далаларида ғўзадан оппоқ пахталар кўринди. Бу ҳақда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига таяниб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Фермер хўжалиги раҳбари Козимжон Мамадалиевнинг айтишича, жорий йилнинг 8 март куни хўжаликнинг 39,1 гектар майдонига чигитнинг «Андижон-36» нави эгатга плёнка асосида экилган. 18 март санасида чигитлар униб чиққан бўлса, 28 майда гул кўрсатган. 7 июнь кунидан бошлаб эса кўсаклар пайдо бўлган. Ҳозир ғўза поясида ўртача 17—18 донадан кўсак бор.
Бошқарманинг маълум қилишича, жорий йилда ғўзадан оппоқ пахталар ўтган йилга нисбатан 15 кун олдин очилган. 2018 йил июль ойининг сўнгги кунларида Шаҳрихон туманидаги «Қашқар диёри» фермер хўжалиги далаларида пахта очилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар