14:23 / 18.07.2019
5 914

FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)

FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)
Қариганда ёки жинси ўзгарганда одамнинг қиёфасини кўрсатадиган FaceApp иловаси кутилмаганда бир неча мамлакатнинг, хусусан Ўзбекистоннинг Google Play ва App Store топ ўрнига чиқиб олди.

Бутун Ўзбекистон офисларида ҳиринг-ҳиринг тўхтамаяпти, фойдаланувчилар ўзларининг "қариган" фотоларини ижтимоий тармоқларда тарқатмоқдалар. Илова оммалашиб кетишига сабаб нима?

FaceApp иловаси икки йил аввал пайдо бўлган эди. Ўшанда ҳам озгина овозага сабаб бўлган иловага кейинчалик қизиқиш камайиб кетган эди. Лекин 2019 йил июлида илова такомиллаштирилган алгоритмлар асосида янгиланди. Сонияларда суратга ишлов берган сунъий интеллект ва нейротармоқлар туфайли расмлар аслига жуда ўхшаш чиқмоқда.

Бутун дунёда фойдаланувчилар машҳур инсонларнинг юзларини қаритишмоқда. Қуйидаги уларнинг айримларини кўришингиз мумкин.

Леонардо Ди Каприо

Владимир Зеленский

Жасур Умиров

Жаҳонгир Позилжонов

Ширин

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Жамшид Қўчқоров

Шерзод Шерматов

Азиз Абдуҳакимов

Манба: Minbar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » FaceApp: ўзбекистонликларни қаритаётган илова (фото)