21:33 / 18.07.2019
2 952

2019 йилда гилос ҳосилдорлиги 50 фоизга пасайган

2019 йилда гилос ҳосилдорлиги 50 фоизга пасайган
Бугун, 18 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Берилган маълумотларга кўра, республикадаги барча тоифадаги хўжаликларда жами 269,5 минг гектар боғларнинг 118 минг гектар ёки 44 фоизини олма боғларни ташкил этади. Бугунги кунда дунё бозорида асосий талаб гилос, шафтоли, ўрик, олхўри, хурмо ва лимон каби боғдорчилик маҳсулотларига бўлмоқда. 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра гилос 17 минг тонна, шафтоли 8,3 минг тонна, ўрик 50 минг тонна, олхўри 15 минг тонна экспорт қилинди. Шу билан бирга, лимонга (2,6 минг тонна) ҳам йил сайин талаб ошиб бормоқда.

Охирги 3 йилда республикамизга боғдорчилик соҳасига 750 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилган.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жорий йилнинг шу давригача 56та мева-сабзавот кластерлари ташкил этилиб, уларга 23,7 минг гектар ер майдонлари ажратиб берилган.

2016-2019 йилларда жами 293 минг гектар паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, уларнинг ўрнига қўшимча экспортбоп экинлар, жумладан 93,7 минг гектар сабзавот, 37,5 минг гектар дуккакли, 15,1 минг гектар полиз, 55,6 минг гектар озуқа, 3 минг гектар шоли ва 19,1 минг гектар мойли экинлар экилади ҳамда 27,5 минг гектар интенсив боғлар ва 11 минг гектар токзорлар барпо этилган, 568 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилган.

Тадбирда гилос экспорти бўйича хабарлар, хусусан, ўзбек гилоси айрим давлатлар бозорида рақобатчиларни деярли бутунлай сиқиб чиқаргани тўғрисида хабарлар қай даражада асосли экани, ишлаб чиқариш ва экспортнинг рақамлардаги ифодаси сўралди.

«2018 йилда жами 170 минг тонна гилос ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 34 минг тоннаси экспорт қилинди. Шу 34 минг тоннанинг 33 минг тоннаси калибровка усулида сараланган. Биз бу кўрсаткични 2021 йилда 250 минг тоннага етказмоқчимиз, шундан 100 минг тоннаси экспортга мўлжалланмоқда. Энди айнан 2019 йил ҳосилига келсак, якуний натижалар тўртинчи чоракда маълум бўлади, чунки тоғолди ҳудудларда ҳали ҳосил бор, шунингдек музлаткичлардаги маҳсулот экспорт қилиниши давом этмоқда.

Лекин об-ҳаво ноқулай келиши туфайли тахминан 50 фоиз маҳсулотни йўқотдик. Келгусида фақат май ойида эмас, сал кейинроқ етиладиган навларни яратиш ва бозорга кўпроқ маҳсулот чиқаришни режалаштиряпмиз», - дейди Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Саидкарим Маҳмудов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йилда гилос ҳосилдорлиги 50 фоизга пасайган