Ўзбекистонда фаолият юритаётган 8та акциядорлик тижорат банкнинг бир қисми хусусийлаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди.
Ҳайдаровнинг айтишича, Aloqa, O'zsanoatqurilishbank, Turon, Asaka АТБ 25 фоиз акцилари жорий йилнинг куз ойларида эркин бозорда сотилиши кутилмоқда.
«Айни пайтда банк акциялари улушини баҳолаш ишлари давом эттирилмоқда. Хусусийлаштириш икки босқичда ўтказилиши назарда тутилган. Дастлаб, улушнинг 10 фоизи савдога чиқарилади. Биржа савдосига қараб, 15 фоиз акциялар сотувга қўйилади», — дейди у.
Агентлик директори Asaka ва Aloqa АТБ акцияларига Европада Тикланиш ва тараққиёт банки қизиқиш билдираётганини билдирди. Шунингдек, Халқаро молия корпорацияси O'zsanoatqurilishbank улушларини сотиб олиши мумкинлиги айтилди.
Халқаро молия корпорациясининг Директорлар кенгаши жорий йилнинг 2 июль куни Ipoteka bank АТИБга 35 млн. АҚШ доллари эквивалентида банк акцияларига айирбошланадиган кредит линияси ажратилишини маъқуллаганди.
Айни пайтда давлат улуши юқори бўлган «Микрокредитбанк», «Халқ банки» ва «Миллий банк» ТИФ ҳақида аниқ қарорлар мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади