18:35 / 19.07.2019
4 644

Рассомлар мусобақаси

Рассомлар мусобақаси
Хитойлик рассомлар билан турк рассомлар баҳслашиб қолди. Хитойликлар “Энг моҳир рассомлармиз” дейишса, турк рассомлари ҳам бу борада ўзларидан ўтадигани йўқлигини даъво қиларди. Ким моҳирроқ эканини аниқлаш учун султон мусобақа ташкиллаштирди. Аввалига турклар беллашувдан бош тортди. Хитойликлар: “Бизга бир хона, рақибларимизга ҳам алоҳида хона беринг, у ерда сурат чизамиз” дейишди. Орасига парда тортилган икки хонада рассомлар ишга киришди.

Хитойликлар хазинадан ҳар куни турли рангдаги бўёқларни оларди. Турклар эса на бўёқ сўрар ва на бошқа нарса. “Бизга фақатгина оддий қалам берсангиз кифоя”, дейишди. Хитойликлар расм чизаётганда, турклар деворни жилолаш билан банд эди. Девор топ-тоза кўринишга келди. Ниҳоят, хитойликлар ҳам расмни тугаллаб, севинч ва хурсандчилик билан чолғулар чалиб, султонга хабар юборди.

Султон хитойлик рассомлар ижодини кўриб ҳайратда қолди. Навбат турк рассомларига келди. Турклар икки хона орасидаги пардани кўтардилар, хитойликлар чизган ажойиб расм деворда акс этди. Ҳатто, деворга жо бўлган сурат ҳақиқийсидан кўра жозибалироқ кўринарди. Томошабинлар туркларнинг ижодига тан берди.

Яхшиликлар билан жилоланган, ҳирс, тамаъ, хасислик каби кирлардан мусаффо, ойна каби соф кўнгилга гўзал суратлар жо бўлади.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рассомлар мусобақаси