«Алгоритм» заводининг орқасида жойлашган электр подстанция нима сабабдан ёнди?

  • 21 июль 2019, 07:30
  • 637
  • Жамият
  • «Алгоритм» заводининг орқасида жойлашган электр подстанция нима сабабдан ёнди?
    Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси
    Кеча «Алгоритм» заводининг орқасида жойлашган электр подстанцияда ёнғин келиб чиқди. Ўзбекистон Республикаси ФВВ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси ёнғин сабаблари ҳақида хабар бериб ўтди.

    «2019 йилнинг 20 июль куни соат 18:02да, Чилонзор тумани, Дийдор кўчаси 71-уйда, «Алгоритм» заводининг орқа томонида жойлашган (110/10 кВ) «Алгоритм» электр подстанцияси худудида ёнғин келиб чиқди (16000 кВт). Ёнғин натижасида трансформатор мойи ёнган.

    Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 18:04да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:32да ўчирилган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин электр таъминотида ортиқча юкланиш оқибатида содир бўлган деб, тахмин қилинмоқда.

    Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

    » » «Алгоритм» заводининг орқасида жойлашган электр подстанция нима сабабдан ёнди?