date
views 3 316

Бугундан Тошкентда Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш мумкин

Бугундан Тошкентда Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш мумкин
Бугун, 21 июлдан Тошкентдаги “Бўзсув” каналининг Минор масжидига туташ ҳудудида Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Ўтган давр мобайнида бу ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, канал атрофи тозаланган, қирғоқ бўйлари мустаҳкамланган. Аҳоли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун талаб этилган шароитлар яратилган.

Жумладан, ўриндиқлар, ёритгичлар ўрнатилган, бепул WiFi ҳудуди ташкил этилган. Шунингдек, тадбиркор томонидан 4 та 4 кишилик “Гондола” қайиқлари ҳамда 1 та 8 кишилик моторли сайр қайиғи олиб келинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугундан Тошкентда Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш мумкин