11:44 / 22.07.2019
3 051

Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум бўлди
2019 йилнинг январ-июнь ойларида 75,8 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коеффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгармаган (2018 йилнинг январ-июнь ойларида 4,6 промилле бўлган).

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари агентлигининг ФҲДЁ органларида жами 79,4 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, шундан 75,8 мингтаси жорий йилда вафот этган, 3,6 мингтаси 2019 йил январь ойида рўйхатдан ўтиб, 2018 йилда вафот этганлар, халқаро тавсияларга асосан, 2018 йилнинг якуний маълумотларида инобатга олинган.

2019 йилнинг январь 62,1 % - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5 % - ўсимталардан, 5,3 % - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,5 % - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 5,4 % - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4 % - юқумли ва паразитар касалликлардан, 11,8 % - бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 3,4 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 55,3 % - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,4 % - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 13,3 % - туғма аномалиялардан, 2,2 % - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,4 % - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,8 % - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,6 % - бошқа касалликлардан вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум бўлди