18:00 / 22.07.2019
4 137

Туркияда мотоцикл уриб юборган шахс Ўзбекистон халқ артисти Зоҳид Ҳақназаров бўлиб чиқди

Туркияда мотоцикл уриб юборган шахс Ўзбекистон халқ артисти Зоҳид Ҳақназаров бўлиб чиқди
18 июль куни Анталияда Ўзбекистон фуқароси йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл уриб юборган ва у воқеа жойида ҳалок бўлганди.
22 июль куни мазкур ЙТҲ қурбони Ўзбекистон халқ артисти Зоҳид Ҳақназаров эканлиги маълум бўлди.

Зоҳид Ҳақназаров 1937 йилда Тошкентда туғилганди. Дирижёр, педагог, жамоат арбоби. 1978 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

14 йил давомида — 1965 йилдан 1979 йилгача Ўзбек давлат филармонияси симфоник оркестрини бошқарган. Шундан сўнг Тошкент давлат консерваторияси ректори бўлган.

Зоҳид Ҳақназаров мунтазам равишда Ўзбекистон сиёсати бўйича мақола, баёнот ва очиқ хатлар эълон қилиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркияда мотоцикл уриб юборган шахс Ўзбекистон халқ артисти Зоҳид Ҳақназаров бўлиб чиқди