
Телеграм каналларда навбатдаги "самосуд" ҳолати акс этган видеолавҳа тарқалди, деб ёзади Еveryday.uz нашри.
Унда кўчаларнинг бирида, юриб кетаётган машинада аёл бегона қизнинг сочини кесиб ташлаётганини кўриш мумкин. Аёлниг сўзларига кўра қиз бировнинг оиласини бузишда гумонланган. Видеода аёл беш дақиқага манзилига бориб қайтгунча кетиб қолса истаган ердан топиб уни янада баттар ҳолатга тушириш билан қўрқитган. Шунингдек, аёл қизнинг қошини ҳам "қириб" ташламаганига раҳмат дейиши кераклигини айтган.
Ҳозирча воқеа қачон ва қаерда содир бўлгани маълум эмас. Сайтимиз мухбирлари вазиятга ойдинлик киритишмоқда.
Қуйида ушбу видеолавҳани ҳавола этамиз.
[media=https://youtu.be/2Q19fvskF5Y]
Навбатдаги СамосудМашинада АёлОила БузишВидеолавҳа ТарқалдиАёлнинг СўзлариВоқеа Маълумотлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар