15:15 / 04.08.2019
2 896

Ҳаж-2019: Ўзбекистонлик ҳожилар учун қандай шароитлар қилинди?

Ҳаж-2019: Ўзбекистонлик ҳожилар учун қандай шароитлар қилинди?
Кеча, 3 август куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси, “Ҳаж-2019” ишчи гуруҳи раҳбари Ж.Акрамов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов Арафот майдони, Мино водийси ва Муздалифадаги тайёргарлик жараёнини кўздан кечиришди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлаб, Арафот майдонида ўзбекистонлик ҳожилар учун ажратилган хайма(чодир)лар кўздан кечирилиб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

Эътиборли жиҳати, ўтган йиллардагидан фарқли равишда, бу йил ўзбекистонлик ҳожилар қўним топадиган Арафот майдонидаги хаймаларни салқинлаштириш мақсадида ҳамкор ширкат томонидан жами 175 дона янги, замонавий кондиционер ўрнатилмоқда.

Шунингдек, масъуллар Мино водийсида ҳам бўлишди. Авваллари ошхона ва таҳоратхоналар сони битта бўлган бўлса, бу йил уларнинг сони иккитага кўпайтирилиб, жами учтани ташкил этади, аёллар ва эркаклар учун алоҳида тиббиёт хоналари хизмат кўрсатади.

“Масъуллар шом қоронғусида, Муздалифа майдонида ўзбекистонлик ҳожилар учун ажратилган махсус жойни ҳам айланиб чиқишди. Бу йилги ҳожиларимиз учун мазкур кенгликда ҳам янги қулайликлар муҳайё қилинганини кўриш мумкин. Жумладан, бу йил баҳаво, кенг, текис жой ажратилгани, албатта, Арафот майдонидан қайтган ҳожиларимизга ором маскани ўлароқ, хизмат қилиши ҳақиқат.

Ўз навбатида, Дин ишлари бўйича қўмита раиси, “Ҳаж-2019” ишчи гуруҳи раҳбари Ж.Акрамов ҳамкор ширкат масъулларига жойлардаги шарт-шароитларни янада яхшилаш, ҳожиларимизга юқори даражада хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича масъулларга муҳим таклиф ва тавсияларни берди”, - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳаж-2019: Ўзбекистонлик ҳожилар учун қандай шароитлар қилинди?