09:43 / 07.08.2019
3 005

Тошкентнинг Мустақиллик кўчасида йирик ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Мустақиллик кўчасида йирик ЙТҲ содир бўлди
6 август куни тахминан 21:30 да Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчаси «Пушкин» метроси яқинида уч автомобиль иштирокида жиддий ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса содир бўлган участкада бир қанча вақт давомида ҳаракат чекланди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, қурбонлар йўқ. Дастлабки тахминларга кўра, хориж автомобилининг 33 ёшли ҳайдовчиси Ш. Ж. бошқарувни йўқотиб, иккита енгил автомобиль билан тўқнашган. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан Nissan GT-R35 автомобилининг олд қисми пачоқланганини кўриш мумкин. Spark эса ажратиб турувчи тўсиқдан ошиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетган ва чироқ устунини қийшайтирган. Яна бир машина — Matiz йўл четидаги пиёдалар йўлагини ажратиб турувчи тўсиққа урилган.

Маълумотларига кўра, 21:45, 21:55 ва 22:00 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига уч нафар жабрланувчи олиб келинган. Matiz ҳайдовчисининг аҳволи оғир экани ва жарроҳлик амалиёти ўтказилгани маълум қилинди. Ахборот манбаларининг сўзларига кўра, жароҳат олган шахсларнинг икки нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентнинг Мустақиллик кўчасида йирик ЙТҲ содир бўлди