Тошкентда «Газел» микроавтобуси ёнди

Тошкентда «Газел» микроавтобуси ёнди
Фото: Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
6 август куни соат 10:14да Юнусобод тумани, Тошкент халқа айланма йўли кўчаси, «Фаррух Файз» тўйхонаси олдида «Газел» русумли микроавтобуснинг мотор қисми ёнди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 10:24 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 10:25 да бартараф этилган.

Ҳодиса автотранспорт воситасининг электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган деб тахмин қилинмоқда. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар