date
views 13 577

Самарқандда 2014 йил давомида 1,12 мингдан ортиқ намунавий уй-жой қурилди

Самарқандда 2014 йил давомида 1,12 мингдан ортиқ намунавий уй-жой қурилди

Самарқанд вилоятида 2014 йилда 41та қишлоқ массивида намунавий лойиҳалар асосида 1 минг 127та уй-жой қурилди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси'га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда
.

Хусусан, Нуробод туманида 30 та янги уй-жойлар барпо этилди. “Тим қишлоғидаги пахса деворли уйда истиқомат қилиб келардик. Яқинда уч хонали янги уйга кўчиб ўтдик. Бундай уйда маза қилиб яшаркан киши”, – дейди “Нурбулоқ» маҳалласидаги янги хонадон соҳиби Нуриддин Ҳалимов.

“Меҳмонхона, болаларга алоҳида хона, уй бекалари учун замонавий ошхона, ҳаммом, автомобиль қўйиш учун гараж мавжуд. Қурилиш қилишим, у ёқ-бу ёқни сувашим керак, деб ўйламайсиз. Уйимиздаги шароит шаҳардагидан ҳам зиёд. Энг қувонарлиси, янги йилни янги уйда кутиб олдик”, – дейди Ҳалимов.

Умуман, Ўзбекистон Президенти томонидан 2009 йил августда қабул қилинган “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан сўнг вилоятда 3,3 мингдан зиёд барча шарт-шароит ва қулайликларга эга уйлар қурилди.

Фото: Туркистон-пресс НАА / Kun
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 2014 йил давомида 1,12 мингдан ортиқ намунавий уй-жой қурилди