00:15 / 19.08.2019
3 472

Шерзод Хўжаев: "Электр тармоқлари бўйича ташаббусимни эълон қилганимда ижтимоий тармоқларда мени устимдан кулганлар кўп бўлди"

Шерзод Хўжаев: "Электр тармоқлари бўйича ташаббусимни эълон қилганимда ижтимоий тармоқларда мени устимдан кулганлар кўп бўлди"
Фото: ЎзА
Хабарингиз бор, жойларда аҳолига замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг корхоналари томонидан бепул ўрнатиш жараёнида эскирган электр симлари ўз ҳолича қолаётгани аҳоли орасида турли саволлар келтириб чиқармоқда. Яъни электр етказиб беришни охирги нуқтаси бўлган бу кабелларнинг жуда эскириб, титилиб кетгани ҳам айтилмоқда деб ёзади ЎзА.

Бу масалани бартараф этиш борасида Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев шундай изоҳ берди.
Бу ширкатлар билан электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги чигал масала. Биз аҳолига электр етказиб беришга жавобгармиз, лекин истеъмолчига етиб борадиган охирги нуқта бизга эмас, ширкатга тегишли. Баъзида истеъмолчилар кимга бориб мурожаат қилишни билмайди. Ширкатга борса, у меники эмас, дейди, электр корхонасига борса улар бунга жавоб бермаслигини айтади.

Ана шу ҳолга чек қўйиш мақсадида Адлия вазирлиги билан чуқур таҳлил ўтказган эдик. Бунда маълум бир миқдор маблағни электр симларининг ҳолатини техник талабга жавоб берадиган шаклда сақлашга қаратиш керак. Мен бу тармоқларни бизни балансга ўтказиб беринглар, биз хизмат кўрсатайлик. Кўрсатилган хизмат ва харажатлар учун аҳоли ширкатга эмас, бизга тўлаши керак.

Бу фикрни олдинроқ эълон қилганимда ижтимоий тармоқларда мени устимдан кулганлар кўп бўлди. Яна такрор айтаман, шу масала билан биз шуғулланишимизни истаб, ташаббус билан чиқадиганлар бўлса, биз қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Энг ёмони нима биласизми? Ана шу тармоқда электр энергияни йўқолишлари бор. Зеро, алоқа қанча ёмон бўлса, йўқолиш ҳам кўпайиб бораверади. Яхшилашга эса харажат қилиш керак, лекин у дастурларда кўзда тутилмаган. Чунки, тармоқ баланс бўйича бизники эмас.

Энди Тошкентдаги аҳвол ҳолва. Жиззах, Самарқандга бориб, кўп қаватли уйларни кўрсангиз, кабелларни ҳолатидан қўрқиб кетасиз. Шунинг учун, электр тармоқларига ҳисоблагичларни алмаштирганда унга уланадиган аянчли ҳолатдаги симларни алмаштириб кетгин деб, қарор чиқариб беришга мажбур бўлдик. Ҳали эртага унга ҳам савол бўлади. «Нега балансга кирмаган жойларга харажат қилинган», деб. Қилмасак, электр таъминотида узилиш бўлаверади, доимий шикоятлар келаверади.

Шерзод Хўжаев, Энергетика вазири ўринбосари

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Хўжаев: "Электр тармоқлари бўйича ташаббусимни эълон қилганимда ижтимоий тармоқларда мени устимдан кулганлар кўп бўлди"