date
views 3 480

Энди паст баҳога ўқиган талабалар стипендиядан маҳрум бўлади

Энди паст баҳога ўқиган талабалар стипендиядан маҳрум бўлади
Эндиликда барча талабалар бир хил миқдорда стипендия олиши ҳақида хабар берилганди.

Лекин яхши ўқиган, илмий ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган талабаларга ОТМ ректорлари томонидан стипендиянинг 50%игача (200 минг сўмгача) миқдорда қўшимча рағбатлантириш тартиби жорий қилинади. Бундай қўшимча стипендияни кимга беришни ректорлар ҳал қилади, дея ёзмоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Давлат грантида ўқиётган талабалар агар семестр якунида 30%дан ортиқ фанлардан 3 баҳо олса, келгуси семестрда стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Президент ва номдор стипендияларни олган талабалар учун стипендия миқдори сақлаб қолинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди паст баҳога ўқиган талабалар стипендиядан маҳрум бўлади