21:36 / 15.09.2019
3 390

Ўзбекистонда хизмат сафарлари харажатларини қоплаш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда хизмат сафарлари харажатларини қоплаш тартиби ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Эндиликда йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаган хизмат сафарида бўлган бюджет ташкилоти ходимларига ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 0,08 фоиз миқдорида йўл харажати тўланади (илгари бу масалани белгиланган талаблар асосида корхона раҳбарининг ўзи ҳал қилган).

Бошқа ташкилот ходимларига жамоа шартномаси ёки меҳнат шартномасида белгиланган миқдорларда бироқ, ҳар бир километрга БҲМнинг 0,08 фоизидан кам бўлмаган миқдорда йўл ҳақи тўланади.

Шунингдек, меҳмонхоналарнинг люкс-номерларида яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, ушбу номер қийматининг 70 фоизигача миқдори бюджет маблағлари ҳисобидан, қолган қисми эса ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади (илгари фақат 70 фоиз миқдорида қоплаб берилган).

Хизмат сафарида ижарада турганлик бўйича ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида (44 600 сўм) харажатлар қопланади (илгари энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи (4 460сўм) миқдорида қопланган).

Ходим хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан 3 иш кун мобайнида аванс (бўнак) ҳисоботини тақдим қилиши шарт (илгари 3 кун бўлган).
Маълумот учун, ҳозирда базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўмни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда хизмат сафарлари харажатларини қоплаш тартиби ўзгарди