date
views 2 780

«Трамадол»ни Қозоғистондан Ўзбекистонга дрон орқали ўтказишга уриниш ҳолати қайд этилди

«Трамадол»ни Қозоғистондан Ўзбекистонга дрон орқали ўтказишга уриниш ҳолати қайд этилди
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
Тошкент тумани Оқтош аҳоли пунктида «Трамадол» психотроп дори воситасининг 600 дона пластинкаси чегарадан ўтказилишининг олди олинди. Ҳар пластинкада 10 тадан таблетка бўлган.
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларидан «Дарё»га маълум қилишларича, ушбу психотроп моддалар «Фантом-4» русумли дрон ёрдамида Ўзбекистонга ўтказилган.

«Ҳозирги вақтда психотроп воситаларнинг ушланиши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ДХХ томонидан тақдим этилган ахборотда.
Дори воситалари ва дрон кимга тегишли экани, гумонланувчилар қўлга олинган-олинмагани ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Трамадол»ни Қозоғистондан Ўзбекистонга дрон орқали ўтказишга уриниш ҳолати қайд этилди