19:54 / 10.10.2019
2 901

Танзила Норбоева: «Аёлларнинг парламентдаги улушини 40 фоизга етказмоқчимиз»

Танзила Норбоева: «Аёлларнинг парламентдаги улушини 40 фоизга етказмоқчимиз»
Фото: Олий Мажлис Сенати
Бугун, 10 октябрь куни Олий Мажлис Сенати биносида ЕХҲТ ҳузуридаги доимий ваколатхоналар раҳбарлари делегацияси ва Сенат раиси Танзила Норбоева билан учрашув ўтказилди.

22 мамлакатдан ташриф буюрган вакиллар парламент фаолияти билан танишишди. Уларга мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган ислоҳотлар борасида ҳам маълумот берилди. Шунингдек, делегация аъзолари гендер тенглиги масалаларига қай даражада эътибор берилаётгани борасида саволлар билан юзланишди. Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда аёлларнинг сиёсий фаоллигини оширишда амалга оширилаётган ҳаракатлар борасида атрофлича тўхталди.

«Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бутун республика бўйлаб фаол аёллар рўйхати тузилган бўлиб, унга 6 мингга яқин аёллар киритилган. Биз уларнинг номзодини парламентга тавсия қиляпмиз. Шу орқали аёлларнинг қонунлар қабул қилинишида иштирокини таъминлаш имконияти бўлади. Бу йўналишда яна бир ютуғимиз – хотин-қизларнинг жамиятда ролини оширишга қаратилаётган ишлар уларга нисбатан аввалги, эскирган стереотипларни ўзгаришига ёрдам бераётганлигидир. Ўзбекистонда парламентнинг 28 фоизини аёллар ташкил этади ва буни 40 фоиз ва ундан юқорига кўтариш ниятидамиз», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

ЕХҲТ вакиллари Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш борасида Сенат билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича таклиф билдиришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танзила Норбоева: «Аёлларнинг парламентдаги улушини 40 фоизга етказмоқчимиз»