19:37 / 17.10.2019
2 961

Энди заргарларга тўсиқ йўқ

Энди заргарларга тўсиқ йўқ
Мамлакатимиз олтин ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи давлатлардан бири саналади. Жорий йил 2 октябрда мазкур масалаларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида ташкил этилган учрашув ҳам мазкур қарорнинг муҳокамасига бағишланди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида вилоятда заргарлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

Таъкидлаш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализация мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва реализациясини мониторинг қилиш тартиби белгиланган.

Қарорга кўра, Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди-дейди, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қошидаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директор ўринбосари Турсун Аҳмедов. Низомга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилади.

Ушбу маълумотлар асосида тадбиркорларнинг ҳисоботлари, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида тегишли ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назорат ўтказилади. Камерал назорат натижасида тафовут аниқланса, солиқ тўловчига унинг ҳисоботларига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан талабнома юборилади. Тадбиркорларнинг фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилса, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

Жорий йилнинг 1 июлидан ишлаб чиқарувчиларга рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасини ишлаб чиқарган буюмларнинг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини қўйиш ҳуқуқи берилганлиги ва бу ҳолда ноҳалол тадбиркорларга санкциялар қўлланилиб, уларнинг лицензиясининг фаолияти тўхтатилиши йиғилганларга атрофлича тушинтирилди.

Учрашув сўнгида заргарлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларга сўровномалар тақдим этилди. Улар мазкур сўровномалар бўйича тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларга барҳам бериш ва фаолиятини ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини қайд этдилар.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди заргарларга тўсиқ йўқ