06:33 / 18.10.2019
2 692

Энди паспортни исталган ҳудуддан олиш тартиби жорий этилиши мумкин

Энди паспортни исталган ҳудуддан олиш тартиби жорий этилиши мумкин
17 октябрь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ташаббуси билан матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида айни вақтда фуқароларни қизиқтираётган долзарб масалалар муҳокама этилди. Жумладан, тадбирда фуқаролик паспортини олишда жорий этилиши кутилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

«Фуқаролик паспортини пропискадан қатъи назар исталган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларидан олиш масаласини кўриб чиқиш бугунги режамизда бор.

Президентнинг 2018 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4079-сонли қарорига кўра, фуқаролар доимий яшаб турган ҳудуддаги миграция бўлимларидан паспорт олишлари белгилаб берилган. Тез орада паспортни нафақат доимий прописка қилинган ҳудудидан, балки вақтинча рўйхатдан ўтган ҳудудидан ҳам олиш имкониятини яратиш бўйича таклифлар киритилади.

Бугунги кунда нафақат фуқаролик паспорти, балки хорижга чиқиш биометрик паспортини ҳам расмийлаштириш бўйича шу таклиф бўйича норматив ҳужжатларга ўзгартиш киритиш вазифаси олдимизда турибди», деди ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодир Зиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди паспортни исталган ҳудуддан олиш тартиби жорий этилиши мумкин