2 605
Реклама берувчилар ва тарқатувчилар қандай миқдорда жаримага тортилиши мумкин экани аниқ белгиланади
Ўзбекистонда реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва реклама тарқатувчилар ваколатли давлат органи томонидан қандай миқдорларда жаримага тортилиши мумкин экани аниқ белгилаб қўйилади. Тегишли қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритилади. Хусусан, 29-модда (Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик) бешинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва реклама тарқатувчилар ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги миқдорларда жаримага тортилиши мумкин:
нотўғри реклама берганлик, аксилреклама беришдан бош тортганлик, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз муддатида бажармаганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда;
реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима қўллайди”;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилади:
“Хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларининг қарори бир ой муддатда ихтиёрий равишда ижро этилмаганда, жарима маблағлари суд тартибида ундирилади”. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади