Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоятида ҳукумат раҳбарлари иштирокида ўтказилган вилоят фаоллари йиғилишида маълум қилинди.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари ишдан олиниши кутилаётгани хабар қилинганди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинлангани тўғрисида маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз, Зафар Рўзиев 2013 йил 27 сентябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
Зойир Мирзаев 1968 йил 10 март куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1994 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008-2010 йилларда - Самарқанд шаҳар ҳокими. 2010 йил 17 декабрдан 2016 йил 15 декабргача Самарқанд вилояти ҳокими. 2016 йилдан 2018 йилгача бош вазир ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, агросаноат мажмуаси раҳбари. 2018 йилдан - бош вазир ўринбосари - агросаноат, озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари мажмуаси раҳбари бўлиб ишлаган. 2018 йил 7 ноябрь куни Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади