
26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова ҳашарчилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг меҳнатлари ҳар қанча таҳсинга лойиқ эканлигини яна бир бор эътироф этиш мақсадида Сирдарё вилояти пахтазорларига ташриф буюрди. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Даставвал Мирзаобод туманидаги “Бек кластер” МЧЖга қарашли пахтазордаги ҳашарчилар билан учрашган Э.Баситханова терим суръатини туширмай, вилоят хирмонига муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизлар билан дилдан суҳбатлашди.

Бугунги глобаллашув даврида ўзлигимиздан чекиниб, ҳашар сингари ажойиб қадриятларимизни бой бериб қўйишимиз керак эмаслигини таъкидлади.
Эльмира БаситхановаЎзбекистон Хотин-қизларСирдарё ВилоятиПахтазорларҲашарчиларГлобаллашув Даври Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар