07:45 / 01.11.2019
2 687

Истанбул-Бухоро йўналишидаги илк чартер рейс муваффақиятли амалга оширилди

Истанбул-Бухоро йўналишидаги илк чартер рейс муваффақиятли амалга оширилди
31 октябрь куни эрта тонгда Туркиянинг «Atlasglobal Airlines» авиакомпаниясига қарашли “Airbus-321” самолёти Истанбул-Бухоро йўналишидаги илк чартер рейсни амалга оширди.

Туркиянинг «Atlasglobal Airlines» авиакомпанияси томонидан Ўзбекистоннинг «Grand Atlas Discovery» компанияси кўмагида йўлга қўйилган Истанбул-Бухоро биринчи чартер рейси Бухоро халқаро аэропортида вилоят ҳокимлигининг қатор мутасадди ташкилотлари вакиллари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Чартер рейснинг илк йўловчилари туркиялик журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, қатор дин арбоблари ва олимларини ўзида жамлаган.
Туркиядан қарийб 25 нафар туроператор ва 100 га яқин меҳмон билан Истанбул-Бухоро биринчи чартер рейсида парвозни амалга оширди.

Айни дамда, туркиялик меҳмонлар Бухоро вилоятининг қадимий ҳамда диққатга сазовор масканлари бўйлаб саёҳат қилишмоқда. Навбатдаги чартер рейс 4 ноябрь куни Истанбул-Самарқанд йўналишида амалга оширилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Истанбул-Бухоро йўналишидаги илк чартер рейс муваффақиятли амалга оширилди