23:50 / 01.11.2019
4 268

Автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласига Олий судда ташкил этилган ишчи гуруҳ нуқта қўяди

Автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласига Олий судда ташкил этилган ишчи гуруҳ нуқта қўяди
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари ва ҳайдовчилар ўртасида тортишувларга сабаб бўлаётган автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласини Олий судда ташкил этилган ишчи гуруҳ ўрганиб чиқади. Бу ҳақда 31 октябрь, пайшанба куни ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Аввалроқ Бухоро шаҳар маъмурий суди автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласида ҳайдовчи фойдасига қарор чиқарган эди. Суд қароридан норози бўлган Бухоро ИИВ ЙҲҲБ вилоят маъмурий судида бўлиб ўтган кассация тартибидаги мажлисда ўз важларини исботлаб бера олмаган ва ютқазган. Худди шу каби масала юзасидан Фарғонанинг Тошлоқ маъмурий суди ва Самарқанд шаҳар маъмурий суди ҳам ҳайдовчиларга солинган жарималарни бекор қилиш ҳақида қарорлар чиқарган.

Шундан сўнг ИИВ автомобиль орқа ён ойналарига парда тутувчи нормани қонунчиликка аниқ-тиниқ киритишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси тақдим этган эди. Бу ҳолатни, жумладан, Олий Мажлис Қонучилик палатаси депутати Расул Кушербоев шундай баҳолаган эди: «Биз ҳақмиз, деган даъвоси аслида нотўғри бўлиб, энди сўзда собит туриш учун қайсарлик билан қонунни ўзгартиришмоқчи».

31 октябрь куни бўлиб ўтган очиқ мулоқотда «Дарё» мухбири машиналарнинг орқа ён эшикларига парда ўрнатиш масаласидаги тушунмовчиликларга қачон нуқта қўйилиши ҳақида савол билан ИИВ мутасаддиларига мурожаат қилди. Бунга жавобан полковник Эрали Бозоров парда можаросига якуний нуқта қўядиган ишчи гуруҳ ташкил этилганини маълум қилди.

- Бу масала бўйича уч-тўрт ойдан буён шуғуллуниб келяпмиз. Куни кеча Олий Судда ИИВ, Бош прокуратура, «Ўзстандарт» ва Молия вазирлиги мутахассислари иштирокида автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласи муҳокама қилинди ва мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди.

Ишчи гуруҳга ушбу муаммоли вазиятни ўрганиб чиқиш ва ишни охирига етказиш топшириғи берилди. Якуний хулоса бўйича яна қўшимча ахборот берамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласига Олий судда ташкил этилган ишчи гуруҳ нуқта қўяди