Ўзбекистонда Naqshbandi tourism festival—2019 фестивали бўлиб ўтмоқда (фото)

  • 02 ноябрь 2019, 17:58
  • 407
  • Жамият
  • Ўзбекистонда Naqshbandi tourism festival—2019 фестивали бўлиб ўтмоқда (фото)
    Малайзиянинг «Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти» ташаббуси билан 31 октябрдан 7 ноябрга қадар ўтказилаётган Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишида Naqshbandi tourism festival—2019 номли халқаро тадбири иштирокчилари Тошкент шаҳрида кутиб олинди. Улар илк зиёратни Бухородан бошлади. Бу ҳақда Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти хабар берди.

    Мазкур тадбир Hilal Travel сайёҳлик ташкилоти ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида ташкил этилган.

    Naqshbandi tourism festival—2019 халқаро фестивали доирасида 18 давлат, жумладан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия, Бразилия ва АҚШ давлатларидан 200 га яқин меҳмон вилоятга ташриф буюрди.

    Зиёрат дастури доирасида меҳмонлар вилоятда жойлашган «Етти пир» номи билан машҳур бўлган ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний, Хўжа Ориф Ревгарий, Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий, Хўжа Бобои Самосий, Хўжа Али Ромитаний, Абул Ҳафс Кабир ҳамда Саййид Амир Кулол каби улуғ зотларнинг зиёратгоҳларида бўлди.

    Бундан ташқари, меҳмонлар фестиваль дастурига кўра, 8-мўъжиза деб тан олинган Пойи Калон мажмуасида жойлашган Мири Араб Олий мадрасасига ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти ҳамда тарих саҳифаларида сайқалланган Арк қўрғони ва Лаби Ҳовуз майдони ва қадимий савдо тоқлари ва бир қатор маданий мерос объектлари билан яқиндан танишди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўзбекистонда Naqshbandi tourism festival—2019 фестивали бўлиб ўтмоқда (фото)