14:54 / 08.11.2019
5 651

Нега эркаклар кийим рангларини танлашда қийналишади?

Нега эркаклар кийим рангларини танлашда қийналишади?
Буюк Британиянинг эркаклар фасонлари бўйича мутахассиси Михаэл Адамснинг фикрига кўра, эркаклар одатда саноқли ранглардангина фойданишар экан. Улар қуйидагилардир: қора, оқ, мовий ва кул ранг. Ҳақиқатдан ҳам кундалик ҳаётимизда эркакларнинг ушбу рангда кийинишларига гувоҳ бўламиз. Бироқ шундай ранглар ҳам борки, улар бир қараганда одамни ўзига тортмаса-да, аслида улар эркаклар кийимларининг рангларини уйғунлаштиришда жудаям яхши ёрдамчи бўлиши мумкин.
Келинг, ажойиб уйғунлик касб этувчи рангларни бир-бир кўриб чиқайлик.

Бунга энг маъқул вариантлардан бири бу- оч пушти рангдир. Ҳеч эътибор қилганмисиз, оч пушти рангга кўзингиз тушганида аввалига уни аниқ фарқлай олмайсиз. Бу ранг одамда ўзгача бир қизиқиш уйғотади. Айнан шу хусусияти туфайли уни ҳар қандай ранг билан уйғунлаштирса бўлади. Хусусан, юқорида санаган эркакларнинг севимли ранглари билан ҳам.

Қизил рангни кўпгина эркаклар маъқул кўриб, қўрқмасдан танлайверишади. Бироқ қизил рангнинг ўйноқи ва ёрқинлиги барчага маълум. Айниқса, уни ўзига ўхшаган ўйноқи ранглар билан мослаштирсангиз, жуда ёмон манзара ҳосил қилиши мумкин. Бу эса дилингизни хира қилади.

Яшил ранг эркаларга хилма-хил вариантларни туҳфа этиши мумкин. Негаки, яшил ранг турлича тусларга эга. Бу рангнинг барча туслари сизнинг хоҳлаган рангдаги кийимларингизга мослашиши мумкин. Шунга қарамай, эркаклар бу рангга кўп ҳам мурожаат қилаверишмайди.

Яна бири бу - бинафша рангдир. Сир эмаски, унинг ҳар қандай варианти кийим рангларидаги уйғунликка мос тушиши мумкин.
Кўп ҳолларда костюм-шим киядиган йигитларга ажойиб маслаҳат: агар сиз турфа хил рангларни эгнингизда уйғунлаштиришни хоҳласангиз, қорамтир кулранг костюм ва оқ шим истаган рангдаги бўйинбоғ билан мос тушаверади.
Шуни унутманг, ҳурматли эркаклар! Эгнингиздаги кийимлар уйғунлиги ва уларнинг бошқаларда такрорланмаслиги сизни янада эътибор марказида ушлаб туради!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нега эркаклар кийим рангларини танлашда қийналишади?