Тошкент осмонида Ўзбекистон байроғи акс этди

Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Янги Тошкент осмонида ҳарбий самолётлар иштирокида намойишли парвоз ташкил этилди. Uzbekistan Air Force Telegram канали манёврга тайёргарлик жараёни акс этган видеони эълон қилди.
Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг Su-25 самолётлари махсус парвоз давомида осмонда кўк, оқ ва яшил рангдаги тутун изларини қолдириб, давлат байроғи рангларини акс эттирди.
Ҳарбий самолётларнинг учиб ўтиши президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаш учун саҳнага чиққан вақтда содир бўлди.

Янги Тошкент осмонидаги ушбу ҳаво намойиши мустақиллик байрамига бағишланган тантанали тадбирларнинг эътиборли лавҳаларидан бири бўлди.
Байрамона парвоз акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалиб, кўплаб фойдаланувчилар эътиборини тортди.






























Изоҳлар 0
…