15:53 / 13.11.2019
2 686

Божхоначилар йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этишди

Божхоначилар йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этишди
Янги йил яқинлашгани сари байрам шукуҳи билан бирга барчамиз учун ёқимсиз ҳолатларни келтириб чиқарувчи – пиротехника воситалари ҳам кўпайиб қолади. Тўсатдан бўладиган қасир-қусур ёш бола тугул катта ёшдаги одамни ҳам эсанкиратиб қўяди. Ана шундай ёқимсиз пақилдоқларга қарши божхоначилар тизимли равишда кураш олиб бормоқдалар.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. бошқарувидаги автомашина кузатувга олинди ва автоулов белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, автомашина юкхонасида умумий қиймати 78,5 миллион сўмни ташкил қилувчи 67 290 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этишди