17:24 / 14.11.2019
8 897

Энг қимматбаҳо унаштирув узуклари ҳақида...

Энг қимматбаҳо унаштирув узуклари ҳақида...
Бугунги кунда тўй саноати дунё бўйлаб анча ривожланмоқда. Табиийки, бундай висол оқшомлари никоҳ узугисиз ўтмайди. Улар ҳам тўй оқшомининг асосий безаги ҳисобланади. Дунёдаги энг қимматбаҳо унаштирув узуклари қанча туришини ва улар кимга тегишли эканлигини биласизми? Айни шу мақоламиз орқали сизга ҳавола қилмоқчи бўлган маълумотларимиз бир-биридан ажойиб унаштирув узуклари ҳақидадир. Қуйида қимматбаҳо узук соҳибалари ва бу ажойиб узукларнинг қиймати ҳақида маълумот берилади:

1. Мариаҳ Керей узуги - бу узук ўз соҳибасига собиқ йигити австралиялик бизнесмен Жеймс Пакер номидан совға қилинган бўлиб унинг бугунги кундаги қиймати 10 миллион долларга тенг. Зумрад кўзли узукнинг кўзи 35 каратли олмосдан ясалган бўлиб, танаси эса платинадан ишланган.

2. Бвлгарининг кўк олмос кўзли узуги - Бвлгари томонидан яратилган кўк олмос кўзли узук 9,5 миллион долларга баҳоланган. Узук кўзидаги кўк олмос 5,4 карат бўлиб, бу нодир намуна ўз даврида жуда ҳам қимматбаҳо деб баҳоланган. Узук яратилган даврда у Графлик олмослари қаторидан жой олган.

3. Элизабет Тейлор узуги - навбатдаги ўринни банд этган узугимиз эса 8,8 миллион долларга тенг бўлиб, у ҳамон энг ноёб севги тимсолларидан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу қимматбаҳо заргарлик намунаси Ричард Буртон томонидан платина ва 33 каратли Ассчер олмосидан фойдаланиб ясалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энг қимматбаҳо унаштирув узуклари ҳақида...