Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Ўткирович Жўраев лавозимидан озод қилинди.

Полковник Муҳиддин Жўраев 2014-2016 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.
У 2018 йилнинг декабрь ойи охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Шунингдек, 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллаганди.
Президент қарори билан Ички ишлар вазири ўринбосаридан ташқари, узоқ йиллардан буён ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони сифатида ишлаб келаётган генерал-майор Дмитрий Валерьевич Пан ҳамда яна бир неча амалдор ишдан олинган.

2019 йил январида ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган полковник Бахтиёр Пўлатович Пормонов ҳам лавозимидан озод этилгани айтилмоқда. Ҳозирча бу истеъфоларнинг аниқ сабаби келтирилмаяпти.

Изоҳлар 0
…