"Мозори-Шариф - Тошкент" йўналишида мунтазам авиа қатновлар йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Мозори-Шариф шаҳрида (Афғонистон) Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Афғонистон фуқаро авиацияси бошқармасининг ҳуқуқ ва халқаро шартномалар департаменти директори жаноб Халилуллоҳ Абавий қабул қилди.

Музокаралар давомида авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз борди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича конструктив фикр алмашилди, шунингдек, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида парвозларни кўпайтириш ҳамда тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлари географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар якуни бўйича Мозори-Шариф шаҳридан Тошкентга парвозларни бошлаш учун ҳуқуқий асос ҳисобланган тегишли келишувларга эришилди.
Афғон томони “Кам Эйр” авиакомпанияси тегишли ташкилий-техник тартиботлар якунига етгандан сўнг Мозори-Шариф шаҳридан Тошкентга мунтазам рейсларни амалга ошириш учун тайёрлигини билдирди (тахминан жорий йилнинг декабрь ойида).

Изоҳлар 0
…