18:19 / 23.11.2019
4 530

Генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди

Генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди
Дмитрий Пан / Фото: Uznews
ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Панга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий баёнотида айтилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019 йил 23 ноябрь куни Дмитрий Пан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони сифатида ишлаб келган генерал-майор Дмитрий Валерьевич Пан ишдан олингани хабар қилинганди.

Шунингдек, ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари полковник Муҳиддин Жўраев ва ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник Бахтиёр Пормонов ҳам лавозимидан озод қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди