Фото: ФВВ
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида 15 метр чуқурликдаги ўрага тушиб кетган 3 ёшли қизча фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан қутқариб олинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бериб ўтган.
Жорий йилнинг 30 ноябр куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида жойлашган «Мираж-1» боғдорчилик дала ҳовлиларида яшовчи Лобар Мардова Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қўнғироқ қилиб, «Вишнёва» кўчаси 94-уйнинг орқа томонидаги оқава сувларини тортиб олиш учун мўлжалланган 15 метр чуқурликдаги ўрага, 2016 йилда туғилган Дилноза Мақсудова тушиб кетганлигини айтиб уни чуқурдан олиб чиқишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Воқеа жойига Зарафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Т.Ешмуратов бошчилигида лейтенантлар Р.Ахмедов, У.Хусановлар етиб боришган ва зудлик билан чуқурлик атрофи ҳамда чуқурликнинг тупроқ деворлари мустаҳкамлиги ўрганиб чиқилган. Шундан сўнг лейтенант У.Хусанов арқон ёрдамида чуқурликка туширилган ва қизалоқ арқон ёрдамида соғ-саломат юқорига олиб чиқилган.
Кўздан кечирилганда қизалоқ соғ-саломат эканлиги аниқланди ва унга психологик ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг қўшимча текширувдан ўтказиш учун Зарафшон шахар Тиббиёт бирлашмасига жўнатилган.
Ҳозирги вақтда қизалоқ соғ-саломат ва ота-онасининг бағрида бўлиб турибди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?