Ёш она боласини йўқотгандан сўнг ўзи ҳам ўлим билан юзлашди

  • 02 декабрь 2019, 22:39
  • 1 551
  • Жамият
  • Ёш она боласини йўқотгандан сўнг ўзи ҳам ўлим билан юзлашди
    Минг афсуслар бўлсинки, фарзандини дунёга келтиришга жазм қилиб, ўз саратон касаллигини даволаш муддатини кечиктирган ёш она оламдан кўз юмди. 19 ёшли Brianna Rawling декабрь ойида лейкемия билан узоқ муддатли курашлардан сўнг вафот этди.

    Австралиянинг Сидней шаҳрида туғилган ёш қиз қон саратонига чалинганлиги билан ташхис қўйилган пайтида, унинг қорнида 17 ҳафталик ҳомиласи бўлган. Жасоратли Rawling миттигина ўғлини дунёга келтиришга аҳд қилади. Ҳомиладорлик даврида кўп қийинчиликларни, азоб-уқубатларни бошидан ўтказади.

    Энг ачинарлиси шундаки, у қон инфекциясини ўз боласига юқтириб қўяди. Миттивой Кайден туғилиш муддатидан 3 ой олдин, онаси қаттиқ оғриб, иситмалаб қолган пайтида туғилади. Бу чақалоқ атиги 12 кун яшайди. Rawling: ”Бу 12 кун ҳаётимдаги энг бахтли ҳамда қувончли кунлар бўлди”, - деб айтди.

    Фарзандини йўқотгандан сўнг, касаллигига жиддий эътибор қаратди. Унга синовли муолажа қилишгандан кейин мўъжиза юз бергандек, соғлиги яхшиланиб бораётганга ўхшарди. Уни касалхонадан олиб чиқишаётганда ўзини яхши ҳис қилаётган эди. Аммо бир неча кундан сўнг, яна аҳволи ёмонлашди. Акасининг суяк илигини кўчириб ўтказиш ҳақидаги таклифи шифокорлар томонидан рад этилди. Шифокорлар 2100$ лик дорини таклиф қилишади. Оила аъзолари бу дорини сотиб олишга рози бўлишади. Аммо 2 та уколдан сўнг Rawling кучсизланиб қолади ва курашишдан воз кечади. 19 ёшни қарши олгандан сўнг, бу оламдан кўз юмади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ёш она боласини йўқотгандан сўнг ўзи ҳам ўлим билан юзлашди