21:37 / 05.12.2019
2 993

«15 дақиқа кўмилиб қолдик». Самарқандда 2 ишчини тупроқ босиб қолиши воқеасининг янги тафсилотлари (видео)

«15 дақиқа кўмилиб қолдик». Самарқандда 2 ишчини тупроқ босиб қолиши воқеасининг янги тафсилотлари (видео)
Фото: «Замон» информацион дастури
Самарқанд шаҳрининг Рудакий ва Бўстонсарой кўчалари чорраҳасида коммуникация қувури ўтказиш ишлари олиб борилаётган вақтда 30 ноябрь, шанба куни соат 17:30 атрофида тупроқ массаси кўчиб тушиши натижасида икки киши тупроқ остида қолгани ҳақида хабар берилган эди.

«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида ушбу воқеанинг янги тафсилотлари эълон қилинди.
Маълум бўлишича, ушбу кўчалар чорраҳасида газ қувурини ётқизиш пайтида аслида икки кишини эмас, уч кишини тупроқ босиб қолган.

Ҳодиса оқибатида 1981 йилда туғилган «Стапласт» компанияси ишчиси воқеа жойида вафот этган, 1997 йилда туғилган М.Т. жиддий тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиалига олиб кетилган.

Ҳодиса гувоҳи «Стапласт» компанияси раҳбарининг айтишича, улар 15 дақиқача тупроқ остида қолиб кетган.

«Пудратчиларга миннатдорчилик билдираман, экскаваторлари билан тезда етиб келиб, бизни қутқарди. Мен ва яна бир шогирдимга ҳеч нарса қилмади, учинчи шеригимизни қидиришни бошлашди. Уни 2 дақиқалардан сўнг топиб чиқаришди. Лекин унинг нафаси қайтиб ҳаётдан кўз юмган экан», — дейди «Стапласт» компанияси раҳбари.

Бахтсиз ҳодиса юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади репортажда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «15 дақиқа кўмилиб қолдик». Самарқандда 2 ишчини тупроқ босиб қолиши воқеасининг янги тафсилотлари (видео)