93 та аёлни ўлдирган америкалик қотил...

  • 07 декабрь 2019, 08:02
  • 2 517
  • Жамият
  • 93 та аёлни ўлдирган америкалик қотил...
    Америка Қўшма Штатларида 90 дан ортиқ аёлни ўлдирган деб даъво қилинган маҳбус энди мамлакат тарихидаги энг ҳалокатли қотилликлар сериясининг ижрочиси сифатида тан олинди, дейди Федерал тергов бюроси.

    Айтишларига қараганда, ушбу қурбонларнинг бари аёллар бўлиб, 2012 йилдан бери панжара ортида ўтирган Семюел Литтле ўтган йили терговчиларга 1970 йилдан 2005 йилгача бўлган 90 га яқин қотилликлар учун жавобгар эканлигини тан олган. Тергов ишлари мобайнида бугунга қадар 50 та айблов ўз исботини топган.

    Шунингдек, яқинда терговчилар Флорида, Арканзас, Кентукки, Невада ва Луизианадаги бешта иш бўйича янги маълумотлар ва тафсилотларни тақдим этишди.

    79 ёшли Литтле Калифорнияда бир неча марталик умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. Унинг айтишича, у ўзининг 93 та аёллардан иборат бўлган қурбонларини ўлдирган. ФҚБ унинг баъзи қурбонларининг 30 та расмини - қамоқхонада Литтленинг ўзи томонидан чизилган рангли портретларни, тақдим этди. Уларнинг кўпчилиги қора танли аёллар эканлиги одамни ҳайратга солади.

    Жиноятчи ўз қурбонлари ҳақидаги маълумотларни бирин-кетин ошкор қилмоқда. Август ойида у Огайо штатида тўрт аёлни ўлдиришдаги айбини тан олди. У 2013 йилда Калифорнияда учта қотилликда айбланиб, ўтган йили Техасда содир этилган яна бир қотилликда айбдор деб топилган.

    Қурбонлар ичида турли соҳа вакиллари мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари зўрланган, баъзилари эса жуда қаттиқ хўрланиб, ёнидаги қимматбаҳо буюм ва ҳамёнлари ўғирланган ҳолда топилган. АҚШ ҳукумати ушбу жиноятнинг қолган тафсилотларини ҳамон ўрганишда давом этмоқда.

    » » 93 та аёлни ўлдирган америкалик қотил...