11:46 / 09.12.2019
2 916

UzAuto Motors туманда автомобиль бошқариш бўйича маслаҳатлар берди

UzAuto Motors туманда автомобиль бошқариш бўйича маслаҳатлар берди
UzAuto Motors туманли об-ҳавода автомобиль бошқариш бўйича 5 маслаҳат берди.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда табиатимизда туман тушиши ҳодисаси тез-тез юз бермоқда. Бу ҳайдовчилар учун қўшимча қийинчиликлар туғдиради.

Аммо қуйидаги оддий тавсияларимизга амал қилсангиз муаммони осонгина ҳал этишингиз мумкин, дейилади компания хабарида.

Улар:
- йўлга чиқишдан аввал чироқ мосламаларини текширинг. Ёқиб кўринг, ташқи текширув ўтказинг.
- йўлда туманга қарши фараларни албатта ёқиб олинг. Автоуловдаги барча ёритгичларни ишга тушириш шарт эмас, сабаби туман барча ёруғликни ўзингизга қайтариб, йўл ҳодисаси юзага келиш эҳтимолини оширади.
- туманли ҳудудга киришдан аввал иқлим-назорати: печ ёки кондиционерни ёқинг. Улар конденсат юзага келишининг олдини олади.
- зарур ҳолатда тезкор қарор қабул қилиш учун масофани сақланг. Масофа каттароқ бўлгани мақсадга мувофиқ.
- йўлда шошилманг. Юқори тезликда ҳаракатланганда йўлни кўриш имконияти паст шароитда тезкор чора қабул қилиш мураккаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » UzAuto Motors туманда автомобиль бошқариш бўйича маслаҳатлар берди