13:00 / 11.12.2019
4 524

2020 йилдан акциз солиғи ставкалари оширилади, ёқилғи маҳсулотлари нархи ошади

2020 йилдан акциз солиғи ставкалари оширилади, ёқилғи маҳсулотлари нархи ошади
Президент томонидан имзоланган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга кўра, 2020 йилда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (хизмат кўрсатиладиган), акциз солиғи солинадиган товарларга (хизматларга) акциз солиғи ставкалари оширилади.

Бунда 2020 йилдан заргарлик буюмлари учун 25%, мобиль алоқа хизматлари учун 20%, кумушдан ишланган ошхона анжомлари учун 11%, ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ учун 30%, полиэтилен гранулалар учун 30% акциз солиғи ставкаси жорий қилинади.

Шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали сотишда акциз солиғи 1 литрдан келиб чиқиб ҳисобланади. Унга кўра, 2020 йил 1 январдан 1 литр бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ учун 285 сўм (2020 йил 1 апрелдан эса 350 сўм), сиқилган газ учун эса 435 сўм (1 апрелдан 500 сўм) акциз солиғи олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020 йилдан акциз солиғи ставкалари оширилади, ёқилғи маҳсулотлари нархи ошади