15:15 / 11.12.2019
3 143

Қишлоқларда камида 200 та квартирали макромассивлар қурилади

Қишлоқларда камида 200 та квартирали макромассивлар қурилади
«Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Фармонга кўра, қишлоқ жойларда:
  • кўп квартирали уй-жойлар қурилиши камида 200 та квартирани ўз ичига олган макромассивлар шаклида жойлаштирилади;
  • ушбу уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлар танлов савдолари якунларига кўра аниқланади;
  • уй-жой қуриш учун ер участкалари танлов ғолиби бўлган тадбиркорларга электрон аукцион савдоларисиз бепул берилади.

Шаҳар жойларда эса, кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкалари тадбиркорларга пуллик асосда «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш учун 15 йил муддатга берилади.

Бунда, кредит:
  • қишлоқ жойларда – уй-жой ҳисобланган қийматининг 90 фоизидан ошмайдиган миқдорда ва дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
  • шаҳарларда – уй-жой ҳисобланган қийматининг 80 фоизидан ошмайдиган миқдорда ва дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда берилади.

  • Янги тартиб доирасида субсидиялар қишлоқ жойларда биринчи 5 йил давомида ипотека фоизларини қоплаш учун – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

    Шаҳарларда эса:
    • дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида;
    • биринчи 5 йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун Тошкент шаҳрида – 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

    arenda kvartira tashkent


    Ctrl
    Enter
    Хато топдИнгизми?
    Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
    Янгиликлар » Жамият » Қишлоқларда камида 200 та квартирали макромассивлар қурилади