12:50 / 12.12.2019
3 554

Генетик ўзгартирилган болалар қачон дунёга келади?

Генетик ўзгартирилган болалар қачон дунёга келади?
Фото: «Nauka.tass.ru»
Интернетда 2 йилдан сўнг генетик модификацияланган болалар пайдо бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди, деб ёзади «АИФ». Бунга биология фанлари доктори, Сколтех ва Ратгер университети (АҚШ) профессори Константин Северинов ўз муносабатини билдирган.

— Эртами-кеч бу юз беради — жараённи тўхтатишнинг иложи йўқ. Бироқ бундай операциялар кўп сонли текширув ва қўшимча тадқиқотлардан сўнг амалга оширилиши зарур. Мисол учун, хитойлик биолог Хэ Цзянькуй эмбрионлар геномида тадқиқот ўтказди. У ОИТСга чидамлиликни оширди. Бироқ бунинг учун ҳеч қандай тиббий кўрсатмалар бўлмаган. Хавф-хатарни олдиндан баҳолаб бўлмайди. Оёқ-қўлсиз бола туғилганда нима бўларди?

Вақти келиб генни тузатиш ёрдамида одамзодни кўпгина генетик касалликлардан халос этиш мумкин, деб ўйлайман. Маълумки, ирсий касалликларни 5 мингта ген мутацияси келтириб чиқаради. Уларни даволаш мумкин бўлади.

Ҳозир одамзоднинг генофонди ёмонлашяпти. Баъзилар генларнинг номувофиқ комбинациясига эга. Илгари бундай мутация соҳиблари тирик қолмаган ёки зурриёд қолдирмаган. Бироқ замонавий тиббиёт кейинги авлодга генларнинг яхши комбинациясини қолдириш имконини беряпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Генетик ўзгартирилган болалар қачон дунёга келади?