14:24 / 12.12.2019
4 408

Андижон-Қўқон йўналишида ҳаракатланаётган поезд изидан чиқиб кетди (фото, видео)

Андижон-Қўқон йўналишида ҳаракатланаётган поезд изидан чиқиб кетди (фото, видео)
Фото: «Водий бозор» канали
2019 йил 12 декабрь куни соат 07:30ларда Андижонга Қозоғистон Республикасидан 13та ярим очиқ вагонларда “ОООТА Миниралс” МЧЖ номига кўмир маҳсулотлари келтирилган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, Пайтуғ темир йўл бекатининг 7-йўлига қўйилган ва кўмир маҳсулотлари тушириб бўлингандан кейин вагонлар ғилдиракларининг тагига темир йўл башмаклари маҳкамланмаганлиги сабабли, ушбу ярим очиқ бўш вагонлар паст томонга ҳаракатланиб кетган.

Натижада, 63080675-сонли ярим очиқ бўш вагон темир йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган ва 60745015-сонли ярим очиқ бўш вагоннинг олди ғилдираклари темир йўл изидан чиқиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон-Қўқон йўналишида ҳаракатланаётган поезд изидан чиқиб кетди (фото, видео)