Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, сенатор Фаррух Дадахўжаев қўмитанинг 13 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида йўллардаги патрул постлари фаолияти юзасидан танқидий фикрларини билдириб ўтди.
Сенатор катта йўллар бўйидаги патруль постларининг ҳар бири криминалнинг уяси экани, ноқонуний постлар борлиги ҳақида гапирди. Унинг айтишича, йўл бўйларида «Stop» белгисини қўйишда ноқонунийликлар кузатилмоқда.
«Белгини фақатгина фавқулодда вазиятларда қўйиш керак. Кундузи ҳамма белгиларни олиб ташлайди. Кейин кечқурун яна қайта қўйиб оляпти. Ҳар битта патруль пости криминалнинг уяси. «Stop» белгиларини «карманный» қилиб олишган. Байрам олди профилактика ишлари учун қўйганмиз, дейишади. Байрам учун белги бир ой олдин қўйилмайди. Қонуний тартибда ташкил этилган постларнинг ҳар бирида фотоназорат, талаб этиладиган кузатув мосламалари бўлиши шарт», - деди Фаррух Дадахўжаев.
Қўмита раиси айниқса Фарғона ─ Тошкент оралиғи йўл белгилари ва постларини қатъий назоратга олиш лозимлигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди