22:23 / 13.12.2019
4 693

Сурхондарё собиқ ҳокими Москвага олиб кетилгани ҳақидаги хабарга ойдинлик киритилди

Сурхондарё собиқ ҳокими Москвага олиб кетилгани ҳақидаги хабарга ойдинлик киритилди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Баҳодир Пўлатов соғлиғи ёмонлашгани сабабли Москвада даволаниб қайтгани ҳақида хабар берилганди. «7News»нинг ёзишича, собиқ ҳоким нашр мухбирларидан бирига алоқага чиқиб, ҳозирда аҳволи яхши эканлигини билдирган.

Телефон орқали суҳбатлашган Баҳодир Пўлатов ошқозонидаги муаммо сабабли ростдан жуда оғир аҳволда қолгани ва бунинг учун Москвага боргани ва у ерда жарроҳлик амалиёти ўтказилганини таъкидлаган.
Лекин бу воқеа аввалроқ бўлганини ҳамда айни пайтда Тошкентда ўз уйида оиласи даврасида экани, аҳволи эса анча яхши эканлигини билдирган.

«Ўз навбатида у тез кунларда соғлиғини тўла тиклаб олиши ҳақида ҳам айтиб ўтди», — дейилади хабарда.

Баҳодир Пўлатов «Болалар» гуруҳи солисти сифатида танилган. Катта сиёсатда фаолиятини пойтахтнинг Яккасарой туман прокуратурасида прокурор ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейинчалик Шайхонтоҳур тумани прокурорлигига тайинланган. Ундан сўнг Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида прокурор лавозимида ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарё собиқ ҳокими Москвага олиб кетилгани ҳақидаги хабарга ойдинлик киритилди