20:50 / 14.12.2019
4 119

Қашқадарёда 65 нафар ишчилар овқатдан заҳарланди

Қашқадарёда 65 нафар ишчилар овқатдан заҳарланди
Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган “ENTER ENGINEERING PTE. Ltd” компаниясининг Ғузор туманида жойлашган UZGTL лойиҳаси асосида ташкил этилган шаҳарча ишчиларидан 11 нафари кўнгил айниши, қайд қилиш, ични тез-тез кетиши, тана ҳароратини кўтарилиши, совуқ қотиш каби касаллик белгилари билан, ўзларининг мурожаатидан сўнг гуруҳли овқатдан заҳарланиш “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилиб шифохонага ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошчилигида штаб ташкил этилган ва овқатдан заҳарланиш келиб чиқишига гумон қилинган таомдан истеъмол қилган ишчилар тузилган комиссия томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Тиббий кўрик давомида яна 54 нафар ишчилар заҳарланиш аниқланиб, шифохоналарга олиб келинган.

Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 49 нафар, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказий Қашқадарё филиали Токсикология бўлимида 10 нафар, Ғузор туман юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, Нишон туман тез тиббий ёрдам бўлимида 2 нафар, жами 65 нафар беморлар даволанмоқда.

Вазирлик хабарида айтилишича, беморларнинг 46 нафари аҳволи енгил, 19 нафари ўртача, оғир беморлар йўқ. Дори дармонлар захиралари етарли. Беморлардан олинган намуналар ва заҳарланиш келиб чиқишига гумон қилинган таомдан олинган намуналарда лаборатория текширувлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 65 нафар ишчилар овқатдан заҳарланди