11:05 / 16.12.2019
2 840

Фуқарони интернетда обрўсизлантириш билан қўрқитган сохта блогер 500 АҚШ доллари билан қўлга олинди

Фуқарони интернетда обрўсизлантириш билан қўрқитган сохта блогер 500 АҚШ доллари билан қўлга олинди
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи фуқарони интернетда обрўсизлантириш билан қўрқитган сохта блогер товламачилик йўли билан 500 АҚШ долларини олаётганда қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Китоб тумани, «Бирлик» МФЙ, «Қалмоқ» қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.А. ДХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси Китоб тумани бўлинмаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, «Хўжаилмкони» қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.М. ўзини блогер сифатида таништириб, иш фаолияти ва оилавий ҳолати билан боғлиқ обрўсизлантирувчи маълумотларни йиғганини, маълумотларни интернетда тарқатишини айтиб қўрқитган. Товламачилик йўли билан 1000 АҚШ доллари беришни талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 15 декабрь куни соат 17:30 ларда департамент ва ДХХ нинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сохта блогер Ш.М. ва тумандаги 44-мактаб ёнида ариза муаллифидан келишилган 1000 АҚШ доллари ҳисобидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўрганиш давомида Ш.М. ўзини блогер сифатида эълон қилиб, кишиларнинг шахсий ҳаётига ҳам дахл қилганлиги аниқланган. Жумладан, у ариза муаллифи Ш.А.нинг опаси К.А.ни тўйда эркак киши билан «вальс»га тушганини тасвирга тушириб, Facebook ва Telegram’га тарқатган. Ш.А.нинг сайёр қабулга маст ҳолда борганини тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларига чиқариб юборган.

«Куни кеча Китоб туманида болаларга қуртлаган жигар ва гўштдан овқат тайёрлаб берилаётгани ҳақидаги ёлғон маълумотларни ҳам сохта блогер Ш.М. тарқатган», дейилади вилоят прокуратураси маълумотномасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарони интернетда обрўсизлантириш билан қўрқитган сохта блогер 500 АҚШ доллари билан қўлга олинди

Жамият янгиликлари